Швеция ҳукумати дунёдаги ўзгарувчан геосиёсий вазиятни инобатга олган ҳолда ташқи иқтисодий ёрдам сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу доирада мамлакат Украинага 1,67 миллиард швед крони (тахминан 180 миллион доллар) миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ажратади.
Бу ҳақда мамлакат ҳукумати канцлери матбуот хизматига таяниб, "Report" ва TASS ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Ташқи савдо ва халқаро тараққиёт вазири Бенжамин Дюса билдиришича:
"АҚШ томонидан кўмакнинг бир қисмини тўхтатиш бўйича қабул қилинган қарор дунёнинг кўплаб минтақаларида вазиятни янада мураккаблаштирди. Шунинг учун Швеция 2025 йил учун мўлжалланган ёрдам бюджетига тубдан қайта ёндашмоқда. Бизнинг устуворлигимиз — Украинага ёрдам бериш."
Шунингдек, Швеция ҳукумати Афғонистон билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик дастурларини ва Осиё ҳамда Океания мамлакатлари билан мintaqавий ҳамкорлик стратегияларини босқичма-босқич тугатиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, бу қарорлар Швециянинг глобал ёрдам сиёсатидаги устуворликларини янгилаш ва самарадорликни ошириш мақсадида қабул қилинган.