Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Швеция бешта оролини бир йил муддатга “совға қилади”

Швеция бешта оролини бир йил муддатга “совға қилади”

Швеция бешта оролини бир йил муддатга “совға қилади”. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Швециядаги 267 570 та оролдан бештаси бир йил муддатга исталган иштирокчига “тақдим этилади”. Ғолиблар “орол ҳомийси” расмий унвонини олади ва оролдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, ғолиблар оролда лагер қуриши, чўмилиши ёки дўстларини таклиф қилиши мумкин. Бироқ улар орол номини ўзгартира олмайди. Шунингдек, Швецияда амал қиладиган табиатдан умумий фойдаланиш ҳуқуқи — Allemansrätten сабабли бошқа шахслар ҳам оролларга ташриф буюриши мумкин.

Лойиҳа Швеция ҳукумати ҳамда туризм ташкилоти — Visit Sweden ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Иштирок этиш учун 1 дақиқалик видео йўллаб, номзод ўзини “орол ҳомийси” бўлишга лойиқ эканини асослаб бериши лозим. Минимал ёш талаби — 18 ёш.

Ташкилотчилар икки киши учун Швецияга бориш ва қайтиш харажатларини қоплайди. Бироқ оролга етиб боришнинг охирги босқичи манзилга қайиқ орқали бориш бўлиб, бу шарт иштирокчининг ўзи томонидан амалга оширилади.

Муҳим шартлардан бири — иштирокчи миллиардер бўлмаслиги керак. Ташаббус муаллифлари “ҳашамат” тушунчасини моддий бойлик эмас, балки соддалик, осойишталик ва табиат қўйнидаги эркинлик сифатида талқин қилишни мақсад қилганини билдирган.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!