Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шуҳрат Абдураҳмонов тарқалган аудиосини тан олди, фақат ҳаммасини эмас

Шуҳрат Абдураҳмонов тарқалган аудиосини тан олди, фақат ҳаммасини эмас

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов яна эътибор марказига тушиб, унинг овози экани айтилаётган аудиоси тарқалди.

Аудиода қачон ўтгани номаълум йиғилишда ҳоким журналистлар билан қандай гаплашиши, шунингдек, Марҳамат туманидаги «шаллақилар»га қандай чора кўрганини айтиб мақтанган. 

Тарқалган аудиоёзув юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унда аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги тан олинади, бироқ у бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги айтилади.

Ҳокимлик матбуот хизмати Шуҳрат Абдураҳмоновнинг журналистни «ҳезалак» деб ҳақоратлагани «барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилгани»ни урғулайди.

Аудиоёзувнинг иккинчи – мурожаатчиларни, «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» ҳақидаги қисмига ҳокимлик муносабат билдирмаган.

Киритилди: 21:10 13.11.2020. Ўқилди: 4497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!