Францияда кетма-кет қотилликнинг шов-шувли ва сирли иши очилди: собиқ жандарм зўрлаган ва 35 йил қидирилган қотил бўлиб чиқди.
Жандарм ва полицияда хизмат қилган 59 ёшли Франсуа В. 1980-90-йилларда содир этган жиноятларини тан олди. У мамлакат жанубидаги курорт шаҳарчасида яшаган. Бу ҳафта унинг ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди. Гумонланувчи айбини тан олиш хатини қолдирган. ДНК экспертизаси қотилнинг кимлигини тасдиқлади.