Шотландиядаги Сент-эндрюс университети кимё лабораториясида ўтказилган йирик тозалаш ишлари давомида бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий Менделеев даврий жадвали босма нусхаси топилди, деб хабар бермоқда Би-би-си.
Талабалар учун мўлжалланган мазкур ўқув қўлланма Венада 1875-1888 йиллар давомида фаолият кўрсатган илмий босмахонада немис тилида чоп этилган.
Ўша пайтда ҳозирги барча кимёвий элементлар аниқланмаган бўлиб, жадвалнинг кўп қисми бўш катаклардан иборат. Масалан, кўзингиз дарҳол жадвалдаги иккинчи элемент гелийга тушади (у Ер юзида 1895 йилга келибгина очилган).
Кимёвий элементда ҳатто атомлар сони ҳам қайд этилмаган, бугунги кунда эса атом рақами жадвалдаги асосий кўрсатгич ҳисобланади.
Рус химиги Дмитрий Менделеев илк марта 1869 йили мазкур жадвални тузиб чиққан.
ca.news.org