Бугун 27 июнь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шомуродовнинг тақдирига ойдинлик киритилди

Шомуродовнинг тақдирига ойдинлик киритилди

Элдор Шомуродовни "Кальяри" таркибда олиб қолмайдиган бўлди.

1 йил ушбу жамоада ижарада тўп сурган ўйинчини "Рома"дан сотиб олиш борасида келишувга эриша олишмаган. "Рома" ўтган йилги нархни, яъни 9 миллион евро сўраган аммо бу нархни "Кальяри" тўламаслигини билдирган.

Шу билан биргаликда, "Рома" ҳам "Кальяри"нг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Маттео Пратига қизиқиш билдиряпти ва сардинияликлар Италиянинг U20 таркибида ўйнайдиган ўз ўйинчисини 15 миллион евродан камга сотмоқчи эмас. "Рома" эса бу ўйинчи учун Элдорни, ёш ўйинчиларидан бирини (Пагано ёки Голич) ва устига пул қўшиб бермоқчи бўлишган бироқ "Кальяри" бундай келишувни рад этган ва фақат 15 миллион “нақд” талаб қилишни афзал кўришган.

Киритилди: 15:20 19.06.2024. Ўқилди: 1899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!