Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шомуродовга яна бир Италия клуби қизиқмоқда. Улар "Рома"дан маълумот сўрашган

Шомуродовга яна бир Италия клуби қизиқмоқда. Улар "Рома"дан маълумот сўрашган

Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов фаолиятини "Болонья"да давом эттириши мумкин, дея хабар берди Fantamaster.it

Маълумотларга кўра, "Болонья" аллақачон Шомуродов бўйича "бўрилар" билан алоқага чиқиб, уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича маълумот сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор ўтган ёзда 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома" сафига бориб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилда якунланади.

Киритилди: 11:41 21.06.2022. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!