Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродовга Россиядан мурожаат бўлди

Шомуродовга Россиядан мурожаат бўлди

Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Ростов” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни 2026 йилги жаҳон чемпионатида киритган голи билан табриклади.

30 ёшли форвард Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида (1:3) Ўзбекистоннинг ягона голига муаллифлик қилди.

- Дўстимиз ва “Ростов”нинг собиқ ҳужумчиси Элдор Шомуродовни жаҳон чемпионатида урган голи билан табриклаймиз, - дейилади “Ростов” матбуот хизмати мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017–2020 йилларда “Ростов” сафида ўйнаган. Кейинчалик Италияга йўл олиб, “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома”да фаолият юритди.

Айни пайтда маҳоратли тўпурар Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ўйинчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Суперлига тўпурари бўлган Шомуродовни мамлакатнинг гранд клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:54 28.06.2026. Ўқилди: 26951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!