Туркия Суперлигасининг 32-тури доирасида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Фенербаҳче" меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
"Башакшеҳир" таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада захирага олинди.
Ўйиндан сўнг статистик порталлар футболчиларнинг ҳаракатларига қараб ўз баҳоларини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимизнинг ўйини "Fotmob", "Sofascore" ва "Flashscore" нашрлари томонидан бир хил — 6.1 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсумда Туркия чемпионати доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўйишга улгурди. Айни дамда "Истанбул Башакшеҳир" 51 очко билан турнир жадвалининг 6-поғонасини эгаллаб турибди.