Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубида ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Шомуродов сўровномада Кристанте, Ндика, Соуле ва Свиларни ортда қолдирди.
Тажрибали ҳужумчи якунланган ойда 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.