Германия ҳукумати Исроилга қурол етказиб беришни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Германия канцлери Олаф Шольц Бундестагда Хамаснинг яҳудий давлатига ҳужуми йиллигига бағишланган дебат чоғида ҳукуматни Исроилни қўллаб-қувватламагани учун қоралаган мухолифат вакилларининг айбловларига жавобан шундай деди: “Биз қурол билан таъминлаш бўйича қарор қилмадик. Биз қурол етказиб бердик ва яна етказиб берамиз. Бу Германия ҳукуматининг позициясидир".
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қарорлар қабул қилган ва яқин келажакда Киевга қурол-яроғ етказиб беришни ҳам таъминлайди.