Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шоколад қутисига яширилган “Опий” фош этилди

Шоколад қутисига яширилган “Опий” фош этилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Тошкент ҳалқаро аэропорти орқали юртимизга наркотик моддаларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро З.Қ. (исм шарифлари ўзгартирилган) яшил йўлакдан ҳаракатланиш чоғида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган, тўқ жигаррангли, ўзига ҳос ўткир ҳидга эга, шубҳали моддалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар вазни 200,75 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 23:00 25.03.2019. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!