Таниқли актёр Йигитали Мамажонов ҳақидаги миш-мишлар ростга ўхшайди. Гап шундаки, актёр иккинчи турмушидан ҳам ажрашган.
Маълумотларга қараганда, актёр ижтимоий тармоқлардаги профилидан иккинчи турмуш ўртоғи билан тушган суратларини ўчириб ташлаган. Ўз навбатида Нигина ҳам шундай қилган.
Қолаверса, яқинда Йигитали Мамажонов таваллуд айёмини нишонлади. Унда қатнашган актриса Зарина Низомиддинова актёрга бахт тиларкан, ўзига муносиб турмуш ўртоқ учрашини тилади. Демакки, чиндан ҳам Йигитали Мамажонов бўйдоқлар сафига қайтган.