Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шилпа Шетти яна фарзанд кутмоқда?

A A A
Шилпа Шетти яна фарзанд кутмоқда?

Шилпа Шеттининг «SRL» номли диагностика марказидан чиқиб келаётганида олинган сўнгги фотосуратлари унинг мухлисларини актриса иккинчи бора ҳомиладор бўлган, деган тахминларга олиб келди.

«Оҳ Худойим, мен соғлом турмуш тарзига риоя қилганим учун мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтяпман. Буни эса шов-шувга айлантириб юбориш керак эмас. Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, мен ҳомиладор эмасман. Ҳамиша кўрикдан ўтиб туриш эса касаллик пайдо бўлишининг олдини олади»,  дейди актриса.

Шилпа ҳомиладорлик ҳақидаги миш-мишларни рад этди ва бу фақат мунтазам текширув эканини айтди. Актриса соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилади, мунтазам равишда йога билан шуғулланади. Эсалатиб ўтамиз, Шилпа Шетти ва Раж Кундра 2009 йилда турмуш қуришган бўлиб, ҳозирда 6 ёшли ўғли Вианни тарбиялаб келишмоқда.

Manba: bollywoodnews.com

Киритилди: 13:39 22.06.2018. Ўқилди: 2327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар