Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шимолий Македония Ливанда бўлиб турган фуқароларини мамлакатни имкон қадар тез тарк этишга чақирди

Шимолий Македония Ливанда бўлиб турган фуқароларини мамлакатни имкон қадар тез тарк этишга чақирди

Шимолий Македония раҳбарияти 23 июнь куни Ливанда бўлиб турган фуқароларига мурожаат қилиб, мамлакатни зудлик билан тарк этишни сўраган. Бу ҳақда Anadolu нашрига таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Македония расмийлари Ливанда фуқаролар хавфсизлиги билан боғлиқ вазият оғирлашганини эълон қилган. Ҳудудда бўлиб турган хориж фуқаролари катта хавф остида экани билдирилган.

Шимолий Македония Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан махсус баёнот ҳам эълон қилган. Баёнотда фуқаролардан мамлакатни биринчи имкониятдаёқ тарк этиш сўралган.

Расмийлар мамлакат фуқароларидан Яқин Шарққа, хусусан, Ливанга саёҳатларни режалаштирмасликни сўраган. Ҳар қандай мақсаддаги сафарларни бекор қилиш тавсия этилган.

Шимолий Македония ҳукумати Ливанда кескинлик юзага келган тақдирда мамлакат ҳудуди ёпилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган. У ҳолда хорижликлар Ливанда қолиб кетиши мумкин.

Исроил ҳарбийлари ўтган ҳафтада Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан чегарада кескинлик кучайиб бориши ортида Ливанга кенг кўламли ҳужум қилиш режаларини тасдиқлаган эди. Ушбу режага мувофиқ “Ҳизбуллоҳ”га жануб ва жануби-шарқдан зарба бериш режалаштирилган.

Киритилди: 16:21 24.06.2024. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!