Пхенян Корея ярим оролида ядро уруши бошланиши муқаррар, деб ҳисоблайди КХДР мудофаа вазири Кан Сун Нам.
“Корея ярим оролидаги ядровий уруш энди бу бўладими ёки йўқми деган савол эмас, балки уни ким ва қачон бошлаши масаласидир. Қўшма Штатлар ва Корея Республикасидаги қўғирчоқларнинг ядро уруши манияси Корея ярим ороли ва Шимолий-Шарқий Осиёни ядро урушининг янги ўчоғига айлантирмоқда”, — деди Кан Сун Нам.
Апрел ойида Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея Вашингтон декларациясини қабул қилди, унда Сеул АҚШдан КХДР томонидан ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда алянснинг барча кучларини, жумладан, ядровий қуролдан зудлик билан фойдаланиши айтилган.