Владимир Зеленский бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган брифингда маълум қилди.
Бироқ Рютте НАТОда КХДР ҳарбийларининг Украинадаги урушда иштирокига доир ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди.
Зеленский, шунингдек, Украина ядро қуролини ишлаб чиқмаётганини билдирди.
"Биз ҳеч қачон ядро қуролини яратишни режалаштираётганимиз ҳақида айтмаганмиз", — дея аниқлик киритди Украина етакчиси.
Аввалроқ Bild нашри Украина ўз ядро қуролини яратиш имкониятини "жиддий кўриб чиқаётгани" ҳақида ёзган эди