Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан 20 миллиард доллардан ортиқ фойда олди — Newsweek

A A A
Шимолий Корея Россия-Украина урушидан 20 миллиард доллардан ортиқ фойда олди — Newsweek

Нашр бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа тадқиқотлари институти (КIDA) ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

КХДР асосан Россияга ўқ-дорилар етказиб бериш орқали даромад кўрган. Бундан ташқари, Шимолий Корея ҳукумати Россия томонида жанг қилиш учун ўз ҳарбийларини юбораётгани ва Москвага техник ёрдам кўрсатаётгани айтилган.

КIDA ҳисоботига кўра, Пхенян бунинг эвазига Москвадан юқори технологияли қуроллар олаётган бўлиши мумкин.

Reuters ва Британиянинг Open Source Center таҳлилчилари сўнгги 20 ой ичида КХДРдан Россияга 64 марта ўқ-дори етказиб берилганини аниқлаган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, етказиб бериш жараёнида 4 миллиондан 6 миллионгача снаряд ташилган.

Оpen Source Center маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Россия ҳарбийлари фойдаланаётган ўқ-дориларнинг қарийб 50 фоизи КХДРдан келтирилган.

Киритилди: 20:16 16.04.2025. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!