Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шифокор Тошкент–Сеул рейсида аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Шифокор Тошкент–Сеул рейсида аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Ўзбекистонлик шифокор Ҳасан Камилов Тошкентдан Сеулга учayotgan самолётда аҳволи оғирлашган аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Шифокор воқеа тафсилотлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига эксклюзив интервью берди.

Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилишича, Ҳасан Камилов Самарқанд шаҳридаги хусусий клиника раҳбари, Тошкент давлат тиббиёт университети изланувчиси ҳисобланади. У айни пайтда Корея Республикасининг Чхунбук университетида малака оширмоқда.

Маълум бўлишича, парвоз вақтида йўловчи аёлнинг аҳволи тўсатдан оғирлашган. Экипаж зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокор чақирган.

Ҳасан Камилов беморга ёрдам беришга шошилган. Аёл оғир шок ҳолатида бўлиб, танаси совиган ва кўкариш белгилари кузатилган.

Шифокор ўзи билан олиб юрадиган шошилинч тиббий ёрдам воситалари, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» экипажи тақдим этган кислород ниқоби ва тиббий жиҳозлар ёрдамида беморга зарур ёрдам кўрсатган. Натижада аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Бу — қаҳрамонлик эмас, балки шифокорлик бурчимиз ва ҳар кунги машаққатли меҳнатимизнинг бир қисми», — дейди Ҳасан Камилов.

Киритилди: 20:26 13.10.2026. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!