Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шифокор баъзи касалликлари бўлган одамларга июль ойида уйда қолишни маслаҳат берди

Шифокор баъзи касалликлари бўлган одамларга июль ойида уйда қолишни маслаҳат берди

«Июль ойидаги ўзгарувчан об-ҳаво маълум бир касалликка чалинган одамлар учун хавфли бўлгани боис кўчага чиқишни чеклаган ҳолда уйда қолган маъқул», дейди россиялик тиббиёт фанлари номзоди, доктор Евгений Тимаков.

Унинг сўзларига кўра, босимнинг пасайиши, иссиқлик ва юқори намлик юрак-қон томир касалликлари, шунингдек, мия қон айланишининг бузилиши билан хасталанганлар учун хавфли бўлиши мумкин. Бундай патологиялари бўлган одамлар тушдан кейин кўчага чиқмаганликлари маъқул.

Шифокор, шунингдек, жазирама кунларда иссиқ урмаслиги учун сув ҳамда шарф олиб юришни маслаҳат берди.

“Бундан ташқари, одамда иссиқда терлаш хавфи бор, бу жараёнда ҳўл бўлган кийим енгил шамолда ҳам совуқ ҳаво чиқаради, бу эса кекса одамларда буйракларнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин”, деди Тимаков.

Киритилди: 22:12 04.07.2020. Ўқилди: 4348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!