Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ШҲТ давлатлари Фаластин-Исроил можаросидан хавотирда

ШҲТ давлатлари Фаластин-Исроил можаросидан хавотирда


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Фаластин-Исроил можаросидаги вазиятдан хавотирда ва Остона саммити якунлари бўйича қабул қилинган декларацияга кўра, Фаластин масаласини адолатли ҳал этиш асосида келишувга эришиш муҳим деб ҳисоблайди.

«Аъзо давлатлар Фаластин-Исроил можаросининг ёмонлашувидан чуқур хавотир билдирган ҳолда, Ғазо секторидаги кўплаб тинч аҳоли қурбонлари ва ҳалокатли гуманитар вазиятга олиб келган ҳаракатларни кескин қоралайди», — дейилади ҳужжатда.


«Аъзо давлатлар Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона мумкин бўлган йўли Фаластин масаласини ҳар томонлама ва адолатли ҳал этиш эканлигини таъкидламоқда», — дейилади ҳужжатда.

Киритилди: 22:51 05.07.2024. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!