Афсонавий украиналик футболчи Андрей Шевченко ва Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Александр Зинченко шанба оқшомида Лондоннинг “Стемфорд Бридж” стадионида бўлиб ўтган “Game4Ukraine” хайрия футбол ўйинида кўк-сариқ жамоаларни бошқарди.
Ўйин бошланишидан олдин қўшиқчи Жамала Украина мадҳиясини куйлади, сўнгра Украина президенти Владимир Зеленский футболчилар ва томошабинларга мурожаат қилди.
Шундан сўнг футболчилар ва томошабинлар Россия босқини натижасида ҳалок бўлганлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.
24-дақиқада уруш бошланган сана - 2022-йил 24-феврални эсга олиш учун ўйин қисқа муддатга тўхтатилди.
"Стемфорд Бридж" Лондоннинг "Челси" клубининг стадиони бўлиб, унда Шевченко бир неча йил ўйнаган.
Зинченко ва Шевченкога бугунги ва ўтмишнинг бошқа футбол юлдузлари қўшилди.
Бошқалар қаторида Шевченконинг «Динамо»даги жамоадоши Сергей Ребров, шунингдек, Жерар Пике, Патрик Виейра, Петр Чех ва Жанфранко Зола майдонга тушишди.
Футболчилар орасида яқинда "Челси" клуби томонидан сотиб олинган украиналик Михаил Мудрик ҳам бор эди.
Учрашув дуранг билан якунланди: 2:2.