Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда 4-ўринни эгаллади

A A A
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда 4-ўринни эгаллади

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири кеча якунига етди.

Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун Левон Аронянга қарши иккинчи ўйинни ўтказди. АҚШлик шахматчи бутун баҳс давомида деярли бехато ўйнади. Натижада ҳамюртимиз кичик хатолар эвазига ўйинни бой берди.

Нодирбек кечаги баҳс сўнгида йўл қўйган хато туфайли ғалабани қўлдан чиқаргани ва дурангга имзо чеккани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Икки ўйин натижасига кўра Аронян 3-ўринни эгаллаган бўлса, Абдусатторов 4-ўрин билан чекланди. Ўзбекистонлик шахматчи ушбу мусобақада 20.000 доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлди.

Магнус Карлсен эса турнир ғолибига айланди. У финалда АҚШлик Фабиано Каруана устидан 1,5 - 0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 04:35 17.02.2024. Ўқилди: 1575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!