Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи кутилмоқда

A A A
Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи кутилмоқда

Маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда "Банкир кундалиги" ёзмоқда. 

"Юборилаётган хабарларга кўра, Фарғонада ташриф яқин. Бугун-эрта кутишмоқда. 

Президентимиз, Хайрулло Бозоровни вилоят ҳокимлигига тасдиқласа керак. Шунингдек, аввал берилган кўрсатмалар ижроси ва "маҳаллабай" йўналишлар билан танишишини таҳмин қилиш мумкин. Тижорат банк раислари билан бирга, Марказий банк раиси М.Нурмуратов ҳам кеча етиб борган.

Ташриф механизмига халқ ҳам идоралар ҳам, раҳбарлар ҳам кўникиб бормоқда. Кўп нарсалар ташрифга боғланмоқда, айниқса, шу кунларда Фарғонадаги кредитларга тижорат банкларнинг Бош офисларидан берилаётган рухсатларнинг тезлашиб кетганига, Фарғоналикларнинг ўзлари ҳам ишонмаётган бўлса керак. 

Майли, республика ташкилотлари, раҳбарлар ташрифдан қўрқиб ҳам ишлайверсин. Бизнинг раҳбарларга битта гап кам!", дейилади каналда.

Киритилди: 10:13 04.02.2021. Ўқилди: 2618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар