Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев янги темир йўл орқали Урганчдан Хивага борди

Шавкат Мирзиёев янги темир йўл орқали Урганчдан Хивага борди

Президент Урганч аэропорти ва Хива вокзалини боғлайдиган янги линия билан танишди.

Қиймати 225 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида 11 кмлик темир йўл қурилди. Унда 400 йўловчига мўлжалланган, соатига 160 кмгача ҳаракатланадиган CR200J электропоезди қатнайди.

Энди Урганч–Хива йўли 80 дақиқадан 40 дақиқага қисқарди, йилига қарийб 650 минг сайёҳни ташиш имконияти яратилди.

Шунингдек, аэропорт ва Хива ўртасида 10 та янги троллейбус йўлга қўйилди. Лойиҳа натижасида 30 га яқин иш ўрни яратилди.

Киритилди: 17:31 17.08.2026. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!