Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Хитойга сафар қилади

Шавкат Мирзиёев Хитойга сафар қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йилнинг 24-27 апрель кунлари Бир макон, бир йўл иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев сафар давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президентимиз форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади , дейилади расмий ахборотда.

Manba: muslim.uz

Киритилди: 09:56 23.04.2019. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!