Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга: "Бардам бўлинг!"

A A A
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга: "Бардам бўлинг!"

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй қулашининг фожиали оқибатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига асосланиб Кун нашри хабар бермоқда.

31 декабрь куни эрталаб соат 4да Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушган. ФВВнинг сўнгги хабарига кўра, портлаш натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, 33 кишининг тақдири номаълум.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биноси қулаши натижасида қурбон бўлганлар орасида 2019 йилнинг 1 январь куни эрталаб ҳолатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ экани хабар қилинганди.

ТИВ хабарида айтилишича, 31 декабрь эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожиаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган.

Киритилди: 15:12 01.01.2019. Ўқилди: 3939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда