Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?"

A A A
Шавкат Мирзиёев: "Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?"

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳалардаги масалаларга алоҳида эътибор қаратган.

«Вилоятда аҳолининг 64 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминлангани жиддий муаммо. Амалда бу кўрсаткич 40-50 фоиз даражасида. Бўка, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳрида 30 фоизга ҳам бормайди. Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар», — деган давлат раҳбари.

Айтилишича, бу муаммони ҳал этиш учун 440 километр ичимлик суви тармоқлари ва 301та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 144 миллион доллар бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида қурилиш ишлари бошланган.

«Вилоятда долзарб бўлган яна бир муаммо экология масаласи билан боғлиқ. Тошкент шаҳридаги маиший чиқиндилар ташланадиган Оҳангарон туманидаги полигон 98 фоизга тўлган. Шунинг учун бу полигонни ёпиб, янгисини қуриш керак. Бу экология тозалиги, аҳоли саломатлиги билан боғлиқ масала», — деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 13:28 03.06.2019. Ўқилди: 3149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар