Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Россия мактабидаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия мактабидаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Россия Федерацияси Президенти

Владимир Владимирович Путин

Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Владимир Владимирович!

Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди.

Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.

Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман.

Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликки қайғудошдир.

Ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Киритилди: 22:30 11.05.2021. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!