Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Қашқадарёда негадир ёмон иллатлар кўпайди"

Шавкат Мирзиёев: "Қашқадарёда негадир ёмон иллатлар кўпайди"

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилиши давом этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мажлисда тарихий шахслар ва зиёратгоҳлар масаласига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" ёзмоқда.

“Ўзимизнинг тарихий шахслар китобларини кўпроқ ўқишимиз керак. Нимагадир охирги вақтлар Қашқадарёда ёмон иллатлар кўпайди. Вилоятда ҳеч қачон бундай ҳолат кузатилмасди. 

Қашқадарёга борган вақтимда, ҳозир исмини айтсам уят бўлади, раҳбарларидан бирига, диний идора вакилларига саволлар бердим. Аввалги ҳокимига Самарқанд вилоятидагидек инсонларни ислом илмига ўргатадиган зиёратгоҳ борми, дея савол бердим.

“Ҳа битта зўр жой бор. Ҳар сафар биз ҳам зиёрат қилиб дарахтига латта бойлаб келадиган”, деб жавоб берди. Латтани бойлаганда қандай илм бор экан? Буларни қайси китобдан ўқиган экан? Қандай далиллари бор, бориб латта боғлаб келади?”, дейди Президент.

Давлат раҳбари шунингдек, дин йўлида адашган кимсаларга диний уламо Насафий томонидан минг йил аввал 15 та китоб ёзиб кетилгани ҳақида ҳам гапирди. Буларни ўқитиш, ўрганиш масаласига тўхталди. 

Киритилди: 12:24 20.01.2020. Ўқилди: 6862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!