Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев космос агентлигини ташкил этди

Шавкат Мирзиёев космос агентлигини ташкил этди

Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида президент Фармони қабул қилинди, деб хабар берилди "Ҳуқуқий ахборот" каналида.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилиб, унинг бўшайдиган 5 та штат бирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигига ўтказилди.

Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва директор ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Фармон билан шунингдек, Агентлик ҳузурида Илмий техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди.

Шунга кўра, космик тармоқни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш Кенгаш хулосалари асосида амалга оширилади. Фармонга кўра, 2019–2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

Бундан ташқари, "Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун ишлаб чиқилади.

 

Киритилди: 14:40 31.08.2019. Ўқилди: 1660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!