Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.

Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

Киритилди: 16:47 29.10.2020. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!