Президент Шавкат Мирзиёев «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга, шу жумладан, асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга:
а) экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:
б) тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;
в) ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича мазкур бандда белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;
г) тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини икки бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 2022 йил 1 январдан бошлаб экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш президентнинг 2019 йил 24 майдаги ПҚ–4337-сон «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:
Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ресурс базаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириладиган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади: