Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони ғалаба билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони ғалаба билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбари Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Киритилди: 14:38 10.08.2020. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!