Карта билан жамоат транспортининг барча турларида, ҳамда такси ва паромларда саёҳат қилиш, диққатга сазовор маданий жойларни зиёрат қилиш учун, шу жумладан машҳур "Шарқ марвариди" телеминораси ва Шанхай музейи, савдо марказларида харид қилиш мумкин.
"Shanghai Pass" картаси Хитойнинг Пекин, Гуанчжоу, Сиан, Синдао, Ченгду, Саня ва Сямен каби бошқа шаҳарларида ҳам амал қилади.
Шанхай шаҳар маданият ва туризм бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Шанхай 1,27 миллион туристни қабул қилди, бу ўтган йилга нисбатан 250% га кўпроқ ва шаҳар йил охиригача 5 миллионга яқин туристни қабул қилиши кутилмоқда.