Америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқод натижасида шакарнинг болалар хотирасига салбий таъсири аниқланди. Улар лаборатория сичқонларида ўтказилган тажриба натижасида шундай хулосага келишди.
Ҳайвонларни икки гуруҳга бўлиб, улардан бир гуруҳига мунтазам равишда ширин ичимлик бериб турилган. Кейинчалик эса уларга гипокамус ташхиси қўйилган. Бу эса хотира бузилишини намоён этди.