Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Жанубий Африкадаги энг қадимий масжидга ташриф буюришди

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Жанубий Африкадаги энг қадимий масжидга ташриф буюришди

Ўзларининг дастлабки оилавий саёҳатларида Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Жанубий Африканинг энг қадимий масжидига ташриф буюришди.

Жуфтлик Кейптаун шаҳридаги 225 йиллик тарихга эга Аувал масжидида бўлиб, Жанубий Африкадаги биринчи Қуръон қўлёзмасини томоша қилишди. Масжид маъмуриятининг таъкидлашича,  бу Қуръон мамлакатда исломга рухсат берилмаган бир даврда Роббен оролида ёзилган. Уни зиндонбанд қилинган имом ёддан айтиб берган ва котиблар ёзиб олишган.

Шунингдек, Гарри ва Меган Маркл ташриф чоғида бир нечта диний раҳбарлар билан учрашувлар ўтказишди.

Қироллик жуфтлигининг дунё бўйлаб 10 кунлик сафарида шаҳзода Гарри Боствана, Ангола ва Малави давлатларида бўлиши кўзда тутилган. Унда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш, аҳолининг руҳий саломатлиги ва ҳудудларни миналардан тозалашга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:11 29.09.2019. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!