Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Ж. ўзига иссиқхона қуриш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро Д.га уй-жой қуриш учун ваколатли танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига унинг 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширув жараёнида Қ.Ж. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни ўз ихтиёри билан тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.