Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Шаҳрисабз ИҲТ туризм пойтахти» тадбирлари давом этмоқда

«Шаҳрисабз ИҲТ туризм пойтахти» тадбирлари давом этмоқда

Бугун, 25 апрель куни «Шаҳрисабз – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» халқаро тадбир доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ИҲТ бош котиби Ҳусрав Нозири, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бориев ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуманда Шаҳрисабз шаҳрида ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, экотуризм, этнотуризм согҳалар салоҳиятини юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шунингдек, ёшларнинг фаоллигини оширувчи ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрига «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақоми берилиши аҳамияти ва келажакда туризм соҳасида келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Матбуот анжуманидан сўнг юқори мартабали меҳмонлар ва иштирокчилар ИҲТга аъзо давлатларнинг етакчи рассомлари иштирокида «плэнер» натижаларига бағишланган кўргазмага ташриф буюрдилар. Туризм қўмитаси ташаббуси билан 27 март — 6 апрель кунлари ташкил этилган плэнерда Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонлик энг нуфузли рассомларнинг Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихи ва бугунини ифодалаб берувчи ижод намуналари намойиш қилинди.

Шу куннинг ўзида ИҲТга аъзо давлатлардан ташриф буюрган машҳур ошпазлар иштирокида «Шаҳрисабз пазандалик беллашуви» халқаро гастрономик фестивали ўтқазилди. Фестивалда 30 ортиқ ошпазлар ўз миллий таомлари билан қатнашдилар.

Шаҳрисабз — Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Самарқанддан Шаҳрисабзгача бўлган масофа таассуротларга бой. Магистраль Зарафшон тизмасидаги Тахтақорача довонини ХIII асрда машҳур итальян сайёҳи Марко Поло кесиб ўтган. Ўрта асрларда «Кеш» номи билан аталган Шаҳрисабз бугунги кунда Ўзбекистоннинг туризм соҳасига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Маълумот учун, Шаҳрисабздаги тадбирлар эртага ҳам давом этади.

Киритилди: 22:59 25.04.2024. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!