Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Бухоролик боксчи Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Унга бу жангда мексикалик Кристиан Гомес (22-3-1, 20 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Қайд этиш жоиз, Шаҳрам тўртинчи, еттинчи ва ўнинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди, жангда ҳам устунликка эга бўлди. Ғиёсов якунда очколар эвазига (99-88, 99-88, 98-89) ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба орқали Шаҳрам яримўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF Шимолий Америка минтақаваий чемпионлик камарини қўлга киритди.

Қайд этиш керак, бу Шаҳрам Ғиёсов учун профессионал фаолиятидаги 13-ғалаба бўлди. Ғалабаларнинг тўққизтаси нокаут билан қўлга киритилган.

Киритилди: 12:26 08.05.2022. Ўқилди: 4299 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!