Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги санасини эълон қилди

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги санасини эълон қилди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA ва WBO рейтингларида биринчи ўринни эгаллаб турган Шаҳрам Ғиёсов кейинги жанги тафсилотларини айтди.

У 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган проф-бокс оқшомида рингга чиқади. Бу ҳақда Шаҳрам ўзининг Instagram саҳифаси орқали хабар берди.

"Тайёргарликлар юқори даражада. 3 август куни жангни кўрасизлар Ин Ша Аллоҳ. Исроил ва Кроуфорднинг кардида. Яқин кунларда рақибим ким бўлишини айтаман", деди Ғиёсов.

Аввалроқ, Шаҳрамнинг Калифорнияда (АҚШ) супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов билан машғулот олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 17:05 29.06.2024. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!