- Агар машинани “шапка” билан сотишингиздан тўса олмай, ҳали ҳам бунинг йўлини қилаётган бўлсангиз, севинманг. Чунки сиз жиғилдонга ҳаромни урадиганлар сафидасиз, нафсингизга мағлубсиз!
- Агар ўқишда сиз мансуб бўлган порахўрликни тугата олишмаётган бўлсалар, севингманг! Чунки сиз ҳаромдан ҳазар қилмаяпсиз, нафсингизга мағлубсиз!
-Агар рўмолни ҳануз ечтира олаётган бўлсангиз, динни ва диндорни сиғдирмасликка куч топа олаётган экансиз, севинманг. Балки сиз разолат қўшини сафидасиз, нафсингизга мағлубсиз!
- Агар икки йил олдин жонда, молда, ҳадикда бўлиб, замоним ўтибди шекилли деб йиғлаб, энди хотиржамлик касб қилаётан бўлсангиз, севинманг. Сиз нафс томонсиз, нафсингизга мағлубсиз!
Эй нафсига мағлуб зотлар, мен сизга ачинаман!
Мубашшир АҲМАД
Manba: azon.uz