Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Северодонецк Украинаники бўлиб қолади"

A A A
"Северодонецк Украинаники бўлиб қолади"

Унинг сўзларига кўра, рус ҳарбийлари маълум даражада ҳарбий муваффақиятга эришди — улар шаҳарнинг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлди. Бироқ украиналик ҳарбийлар тўпланиб, мудофаа чизиғини қурдилар, энди эса Северодонецкни тўлиқ Украина назорати остига қайтаришга ҳаракат қилишмоқда.

“Шаҳар Украинаники бўлиб қолади... Ҳарбийларимиз душманни шаҳардан сиқиб чиқариш учун барча зарур чораларни кўрмоқда, позицион кўча жанглари олиб борилмоқда. Бу доимий артиллерия ўқлари билан бирга давом этади. Вазият анча таранг, аммо қуролли кучларимизда ҳаммаси яхши бўлишига умид ва ишонч бор", — деди Стрюк.

3 июнь куни Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай душман кучлари Северодонецкнинг 70 фоизга яқин қисмини эгаллаб олганини, бироқ Украина Қуролли кучлари уларни 20 фоизга яқин ортга қайтарганини айтди.

Северодонецк 2014 йилда Луганск ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ЛХР назорати остига ўтгач, Украинага тегишли Луганск вилоятининг маъмурий марказига айланган эди.

Северодонецк ва қўшни Лисичанск Луганск вилоятидаги Россия ҳали тўлиқ қўлга киритмаган сўнгги йирик шаҳарлардир.

Киритилди: 01:16 05.06.2022. Ўқилди: 5609 марта. Фикрлар сони: 18 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар