Шимолий Корея Украинадаги урушда қатнашиш учун Россияга 3000 аскар юборди, яна бир неча минг аскар келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея қонунчилари маълум қилишган, деб хабар беради Reuters.
Пхенян ваъда қилган қўшинларнинг умумий сони 10 мингга яқинни ташкил этади, уларнинг жойлаштирилиши декабргача якунланиши кутилмоқда.
«Cентябр ва октябрь ойларида Шимолий Корея ҳудудида қўшинларни тайёрлаш аломатлари бор эди», деди парламентнинг разведка қўмитаси аъзоси Пак Сунг-вон. «Афтидан, қўшинлар ҳозирда Россиядаги бир нечта ўқув марказларига тақсимланган ва маҳаллий шароитга мослашмоқда.»
💡 Қонунчи Пакнинг сўзларига кўра, Пхенян Корея ярим оролидаги вазият ёмонлашса, Россиянинг ўзаро аралашувига, шунингдек, иқтисодий ёрдамга умид қилиши мумкин.