Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сеулда вафот этган “Samsung” бош директори билан видолашиш маросими бўлиб ўтди

Сеулда вафот этган “Samsung” бош директори билан видолашиш маросими бўлиб ўтди

“Samsung” консернининг вафот этган раиси Ли Гон Хи билан видолашиш маросими Сеулда бўлиб ўтди.

Бу ҳақда “Yonhap” янгиликлар агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, тадбир ёпиқ тарзда ўтказилган. Маросимда марҳумнинг оила аъзолари, шунингдек, унинг дўстлари ва ҳамкасблари иштирок этишган.

Консерннинг собиқ раҳбари аждодлари ҳам ўрин олган Сувонда дафн этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ли Гон Хи 25 октябрь куни 78 ёшида вафот этди.

Киритилди: 20:36 28.10.2020. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!