Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сеулда машина босиб кетиши туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди

Сеулда машина босиб кетиши туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда 68 ёшли ҳайдовчи Сеул мэрияси яқинида пиёдаларни уриб юборди, натижада тўққиз киши ҳалок бўлди, камида олти киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.

Ҳодиса Сеул марказида содир бўлган. Тўққиз нафар қурбон орасида олти нафари воқеа жойида вафот этган, уч нафари шифохонага ётқизилган ва кейинроқ вафот этгани маълум қилинган.

Уч нафар кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ўлганларнинг барчаси 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклардир.

Гувоҳларнинг айтишича, ЙТҲ содир этган машина тўсатдан орқага бурила бошлаган, иккита машинага бориб урилган, пиёдалар йўлагига чиқиб кетган ва светофорнинг яшил ёнишини кутаётган пиёдаларга бориб урилган.

Ҳайдовчи воқеа жойида ушланган.

Киритилди: 10:30 02.07.2024. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!