Жанубий Корея ҳукумати махсус рухсат талаб қилинадиган экспорт товарлари рўйхатини кенгайтирди. Рўйхат 243 бандга кўпайтирилиб, 1402 тагача янги қоидалар август ойи охирида кучга киради.
Россия ва Беларусга экспорт қилиш учун махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар рўйхатига металл кесиш ускуналари, оптик асбоблар қисмлари ва датчиклар киради, деб ёзади Ёнҳап.
Жанубий Корея Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши оқибатлари ва Москванинг Пхенян билан яқинлашаётгани сабабли чекловлар жорий қилмоқда.