Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сергели машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди

A A A
Сергели машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Сергели туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Бугун, 13 июнь куни соат 11:49 да Тошкент шаҳар Сергели тумани 6А даҳасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёниб кетди. Ҳодиса содир бўлган жойга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ФВБга маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 13:10 13.06.2024. Ўқилди: 1368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!