Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел агар Сербия келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни истаса, Россияга қарши санкциялар қўллаши кераклигини маълум қилди.
"Сербия Республикаси расмийлари Россияга қарши санкциялар қўлламайди ва Москва билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмайди", — дея таъкидлади Босния ва Герцеговина Президиуми аъзоси Милорад Додик.