Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сенаторлар ертўлада яшаб келаётган оиланинг уй-жой борасидаги муаммосини ҳал этмоқда

Сенаторлар ертўлада яшаб келаётган оиланинг уй-жой борасидаги муаммосини ҳал этмоқда

Шу кунларда пойтахтимиздаги кўп қаватли уйларнинг ертўласида яшаб келаётган оила ҳақида видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.    

Унда айтилишича, кўчада қолган она ёрдамга муҳтож бўлиб, Сергели туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласи “Ўзар” кўчаси 14-уй ертўласида уч ойлик чақалоғи ва онаси билан бирга яшаб келмоқда.

Сенаторлар ертўлада яшаб келаётган оиланинг уй-жой борасидаги муаммосини ҳал этмоқда

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов ҳамда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов мазкур масалани жойига чиқиб ўрганди.

Маълум бўлишича, 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро А.Иноғомова пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида доимий рўйхатда туради. Бироқ уйи йўқлиги сабабли онаси У.Иноғомова билан руҳий касалликлар бўйича диспансер назоратида турадиган опаси Н.Пўлатованинг  Сергели туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласи “Ўзар” кўчаси 14-уйида истиқомат қилган. Бир хонали уйда яшаб турган пайтда юзага келган ўзаро келишмоқчилик сабаб опаси уларни уйидан ҳайдайди. Оқибатда у уч ойлик фарзанди ва онаси билан ертўлада яшаб туришга мажбур бўлган.

А.Иноғомова Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига ва бошқа бир қатор тегишли идораларга мурожаат қилган. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ушбу масала юзасидан МФЙ раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва бошқа мутасаддилар билан суҳбатлашди ҳамда уларга тегишли кўрсатмалар берди.

Сенаторлар ертўлада яшаб келаётган оиланинг уй-жой борасидаги муаммосини ҳал этмоқда

А.Иноғомованинг муаммоси қонуний кўриб чиқилиши учун маълум муддат талаб этилиши табиий. Шу боис, унга ҳозирда вақтинчалик яшаб туриши учун ушбу ҳудуддаги хонадонлардан бирида шароит яратилди ва ижара ҳақи тўлаб берилди.

Мазкур масала сенаторлар томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 

Киритилди: 20:49 12.08.2020. Ўқилди: 2849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!